Тикрит амири Нажмиддин Айюб узоқ муддат уйланмай юрди. Биродари Асадуддин ундан уйланмай юриши сабабини сўраганиди: "Ўзимга мосини тополмаяпман", деб жавоб қилди.
"Салжуқий Султон Мухаммад ибн Малик Шохнинг қизиданмиди ёки унинг вазирини қизиданми, таклиф келмаганмиди?" деб сўради укасидан Асадуддин.
"Таклиф бўлган эди, аммо улар менга мос эмас!" деб жавоб берди Нажмиддин!
Укасининг бу гапидан ажабланиб, унга булардан ортиқ яна ким мос бўлиши мумкинлигини сўради. Нажмиддин акасининг бу сўровига: "Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиха жуфт хохлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзадни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада фарзанд улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса хамда мусулмонларни Қуддус Шарифга қайтариб олиб борса, дейман!" деб жавоб берди.
Асадуддин укасининг бу гапини жиддий олмади: "Бунақасини қаердан хам топардинг?!" деди эътиборсизлик билан. Нажмиддин эса: "Ким ниятини Аллох учун холис қилса, Хақ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиради!" деб жавоб берди...
Кунлардан бир кун Нажмиддин Тикрит масжидларидан бирида Шайх билан сухбат қуриб ўтирган эди. Узоқдан бир қиз Шайхни чақириб келдида, парда ортида тўхтади. Шайх Нажмиддиндан изн сўраб, қиз билан гаплаша бошлади. Нажмиддин сухбатни эшитиб турарди.
"Сени қўлингни сўраб борган, мен юборган йигитни нега қайтардинг?" деди Шайх қизга. Шунда у: "Эй Шайх! У йигитнинг жамоли ва мансаби нақадар ажойиб бўлсада, менга мос эмас!" деди.
"Қанақасини хохлайсан?" дея ажабланиб сўради Шайх. Қиз эса: "Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солих жуфт хохлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада фарзанд улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса хамда мусулмонларни Қуддус шарифга қайтариб олиб борса, дейман!" деб жавоб берди!
Нажмиддин қулоқларига ишонмасди. Субханаллох!
Ахир бу калималарнинг айнини унинг ўзи айтмаганмиди!?
Ахир Нажмиддиннинг уйланиши ушбу орзу сабабидан кечикмаётганмиди?!
Ахир бу ўша орзунинг висоли, ўша ниятнинг ушалиш дебочаси эмасмиди!?
Ха, айнан шундай эди. Нажмиддин бу улкан орзуси йўлида казо-казоларнинг қизларини жуфт ўлароқ қабул қилмаган, қиз хам айнан шу орзу мухаббатида казо-казоларнинг уйланиш таклифларини рад этиб келаётган эди! Иккиси қам жаннатга етакловчи жуфтни ва мусулмонларни Қуддусга қайтариб олиб кирадиган қахрамон фарзандни орзу қиларди...
Ниятлар холис бўлганидан икки буюк орзу сохибларини Хақ таоло учраштирди...
Нажмиддин Айюб фурсатни бой бермай Шайхдан шу қизга уйланишини сўради ва қизга уйланди. Бу икки холис ният сохибларидан фарзанд дунёга келди. Униб улғайиб етук чавандоз бўлди! Қуддуси шарифни фатх қилди ва мусулмонларни у ерга зафар билан олиб кирди! Бу зот тарихнинг олтин сахифаларида фахр билан эсланадиган Салохиддин Айюбий эди!
Мана шу бизнинг мухташам тарихимиздир!
Ушбу забардаст меросимизни фарзандларимизга айтиб беришимиз лозим!
Ўзимиз эса ниятларимизни буюк мақсадлар йўлига йўллаб, ихлосларимизни Қодир Аллохнинг Ўзига боғлаб, амалларимизни эса Мустафонинг шариатига мослаб олиб боришимиз шартдир! Зотан ким ниятини холис қилса, амалларини ислох этса Аллох таоло унинг буюк мақсадларига албатта эриштиради!
Пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин!
©©©